Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналишида ярим енгил вазнда жаҳон чемпионлигига собиқ даъвогар кичик Алехандро Гонсалес Мексиканинг Гвадалахара шаҳридаги уйи яқинида ўлдирилган ҳолда топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Гонсалес фаолияти давомида 31 жанг ўтказган ва улардан 25 тасида ғалаба қозонганди. Унинг отаси ҳам ўз вақтида WBC ва IBA йўналишларида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган профессионал боксчи эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)