Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевнинг Instagram саҳифаси ҳаккерлар томонидан ўзлаштириб олинди. Бу ҳақда қўшиқчи журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилган.
«Саҳифамни ҳаккерлар ўзлаштириб олди. Ҳозир уни қайтариб олиш ҳаракатидаман. Улар менинг номимдан мухлисларимизга ҳар хил номақбул гап-сўз ёзиши ҳам мумкин. Шу боисдан мухлисларни огоҳлантириб қўйиш учун сизларга мурожаат қиляпман», — деб айтиб ўтган Жўраев.
Қайд этиш керак, Шоҳжаҳон Жўраев Instagram саҳифасини иккинчи бор «бой берди». Аввал ҳам у саҳифасини ҳаккерларга олдириб қўйганди.
Изоҳ (0)