Британиянинг Coldplay рок-гуруҳи фронтмени Крис Мартин Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги концертида A Sky Full of Stars қўшиғини куйлаётган вақтда тўсатдан куйлашдан тўхтади ва ўз мухлисларидан бирига саҳнага чиқиб, севган қизига турмуш қуриш таклифини билдиришига қўйиб берди, деб ёзади TJournal.
Йигитнинг севгилиси таклифни қабул қилди, кейинроқ эса журналистларга ўша пайтда «ишончсизлик ва бахт ҳислари аралашмаси»ни кўнглидан ўтказганини гапириб берди.
Изоҳ (0)