9 декабрь куни Россияда, Курган–Тюмень трассасида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходимлари маст ҳолдаги ўсмир трактор ҳайдаб кетаётганини аниқлади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Транспорт воситаси инспекторлар диққатини автойўлнинг 165-километрида тортди. Ҳайдовчи улардан тракторда қочишга уринди. Бунинг асносида тескари ҳаракат йўлига чиқиб кетди, шунингдек, патруль машинасини йўлдан чиқариб юборишга уринди.
Бунинг натижасида инспекторлар тракторнинг ғилдиракларига ўқ узишга мажбур бўлди. Трактор ўрмон массивига кириб кетиб, тўхтади. Ҳайдовчи ушланди.
Курганнинг Чимеево қишлоғида истиқомат қилувчи 17 ёшли ўсмир маст ҳолда Чёрная речка қишлоғидан тракторни ўғирлаб кетгани аниқланди.
Изоҳ (0)