Океаншунослар Калифорния қирғоқларида нур таратадиган пружина ўйинчоқни эслатувчи мавжудотни аниқлади, деб ёзади TJournal. Тадқиқотчилар уни бир асрдан буён учратмаган эди.
Олимларнинг айтишича, улар топилмага тайёр бўлмаган ва у аниқланганидан сўнг, дарҳол номаълум мавжудотни тадқиқ қилишга киришган.
«Бизнинг батискафимиз (чуқур сув остини тадқиқ қилувчи қурилма, камера) сув юзига қалқиб чиққанида, у ўзи билан бу ноодатий умуртқали мавжудотни олиб чиқди, у тирик бўлиб, унга ҳеч қандай зарар етмаган эди. Биз дарҳол уни ёриб, Смитсон музейига юборишга тайёрладик», — деди Монтерей-Бэй тадқиқот институти олими Роберт Шерлок.
Бунгача замонавий илм-фан бундай жонзотларга дуч келмаган эди, сўнгги марта ушбу ҳайвон турининг аниқланган вакили бир аср аввалроқ тавсифланган эди.
Топилган жонивор Аппендикуляриялар синфига тааллуқли бўлиб чиқди. Улар денгиз ҳайвонлари бўлиб, ташқи кўринишидан итбалиққа ўхшайди ва катталиги бир неча миллиметрдан ошмайди.
Изоҳ (0)