Миср ҳукумати мамлакат собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг ўғли Усама Мурсийни қўлга олди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Associated Press’га таяниб.
Аввалроқ Усама Мурсийга нисбатан қидирув эълон қилинган эди. Бундай чора-тадбирлар сабабларига эса Миср ҳукумати аниқлик киритмаган эди.
Ўз навбатида, Мисрнинг «ал-Аҳрам» нашри ҳибс ҳақида хабар эълон қиларкан, Усама Мурсий зўравонликларни амалга оширишга гижгижлашда айбланаётганини қайд этди.
Эслатиб отамиз, ноябрь ойида Миср кассация суди мамлакат собиқ президенти Муҳаммад Мурсийга чиқарилган ўлим жазосини, кейинроқ умрбод қамоқ жазосини (Мисрда бу 25 йиллик қамоқ жазосига тенг) бекор қилган эди.
Изоҳ (0)