БМТ Бош ассамблеяси 2 майни Бутундунё тунец куни деб эълон қилди ва барча мамлакатларни балиқларнинг мазкур турига бағишланган санани нишонлашга чақирди. Тегишли резолюция 7 декабрь куни овозга қўйишсиз қабул қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳужжатда таъкидланишича, дунё бўйича 80 дан ортиқ давлат тунец овлаш билан шуғулланади ва уларнинг аксарияти озиқ-овқат хавфсизлиги, таомланиш, иқтисодий ривожланиш, аҳоли бандлиги, давлат даромади, ҳаёт тарзи борасида балиқчиликка боғланиб қолган.
Шу муносабат билан Бош ассамблея барча мамлакатлар, БМТнинг махсус муассасалари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамиятига Бутундунё тунец кунини миллий устуворликлардан келиб чиқиб нишонлаш, балиқларнинг ушбу тури нечоғли қимматли эканлиги, шу билан бирга, хавф-хатарларга дуч келаётганидан хабардорликни оширишга чақирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)