Бразилиянинг Амазонас штатидаги Манаус шаҳри яқинида кичик самолёт қулади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳаво кемаси бортида 6 киши бўлган, улардан 5 нафари ҳалок бўлди. Омон қолган ягона одам кучли куйиш жароҳатлари билан касалхонага етказилди. Унинг ҳолати ўта оғир эканлиги билдирилмоқда. Фожиа қурбонлари орасида 4 ёшли бола ҳам бор.
Манаусдан Нову-Арипуанан муниципалитетига йўл олган самолёт парвоздан кўп ўтмай қулаб тушди. Ерга урилганидан сўнг ҳаво кемаси портлаб кетган. Ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)