Мадам Тюссо музейида жойлашган Буюк Британия қироллик оиласи аъзоларининг мум ҳайкалларига хайрия акцияси доирасида Рождество либослари кийдирилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Қиролича ҳайкалига корги кучукчаси тасвири туширилган яшил жемпер кийдирилди. Малика Кейт ва шаҳзода Уильям жуфтлигига битта умумий свитер кийдирилди, шаҳзода Гаррига эса пингвин тасвирли яшил жемпер насиб қилди. Қироличанинг корги кучукчасига ҳам яшил свитер кийдирилди.
Қироллик оиласи ҳайкалларига ушбу либослар Save The Children акцияси доирасида кийдирилди. Музей ташрифчиларига мана шундай байрам свитерларини харид қилиш таклиф этилади. Тўпланган пул муҳтож болаларга ажратилади.
Изоҳ (0)