Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) собиқ президенти Йозеф Блаттер Спорт арбитраж суди (CAS)нинг қарори бўйича Швейцария федерал судига апелляция бермайди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
CAS Йозеф Блаттернинг футболга оид фаолиятдан 6 йилга четлатилиш муддатини қисқартириш апелляциясини рад этганди.
«Мен ушбу қарорни қабул қиламан ва Швейцария федерал судига апелляция бермайман. Шамол тегирмонлари билан курашишни истамайман. Менга соғлиқ, оилам ва бошқа лойиҳалар муҳимроқ», – деди Блаттер.
Маълумот учун, 2011 йилда ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер Европа футбол иттифоқи (УЕФА) собиқ раҳбари Мишель Платинига 2 миллион Швейцария франкини ноқонуний равишда ўтказиб бергани учун 2015 йилнинг декабрь ойида саккиз йилга ҳар қандай футбол фаолиятидан четлаштирилганди. Кейинчалик ушбу четлаштириш олти йилга қисқартирилди.
Шундай сўнг, Платини CAS’га четлаштириш муддатини қисқартириш бўйича апелляция берди. Унинг апелляцияси қисман қониқтирилди – дисквалификация муддати олти йилдан тўрт йилгача, жарима миқдори 80 мингдан 60 минг еврогача қисқарди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)