Россиянинг «Экспресс-АМ2» телекоммуникация йўлдоши махсус орбитага «дафн қилинади». Бу ҳақда «Ведомости» ракета-космос соҳасидаги манбасига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, фойдаланиш муддати тугаганидан сўнг сунъий йўлдош нотекис ишлай бошлаган, унинг бортида носозликлар ва хатоликлар қайд этилган.
«Экспресс-АМ2» «Академик Решетнёв номидаги амалий механика илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси» томонидан Франциянинг Alcatel Space ва Германиянинг Astrium компаниялари билан ҳамкорликда яратилган эди.
Изоҳ (0)