Россияда декабрь ойида нефтнинг сутка мобайнида қазиб олиш ҳажми 0,8 фоизга ошиб, янги тарихий максимум — 11,3 миллион баррелга етиши мумкин. Бу ҳақда Россия энергетика вазирининг ўринбосари Кирилл Молодцов маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Октябрда суткалик қазиб олиш ҳажми илк бор 11,2 миллион баррелдан ошди ва ОПЕК билан дастлабки келишувга кўра, Россия 2017 йилдан бошлаб айнан мазкур даражадан қазиб олиш ҳажмини суткасига 300 минг баррелга камайтиришни режалаштирмоқда.
Нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришнинг аниқ режа-жадвали ОПЕК ва унга аъзо бўлмаган давлатларнинг 10 декабрда Москвада бўлиб ўтадиган учрашувигача тайёрланиши кўзда тутилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)