Хитойнинг Хунань провинциясида Гонконг ва Мексикадан бўлган икки наркосавдогар ўлим жазосига ҳукм қилинди.Улар наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғуллангани билдирилмоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Хунань халқ суди 2 декабрь, жума куни 2 йилга кечиктирилиши шарти билан яна икки ўлим жазоси чиқарди. Халқаро жиноий гуруҳнинг бошқа беш аъзосига 15 йилдан умрбод қамоқ жазосигача бўлган ҳукмлар эълон қилинди.
Гуруҳ Гуйян уездининг тоғли қишлоғидаги яширин корхонада 400 килограммдан ортиқ метамфетамин ва 254 килограмм кофеин тайёрлагани аниқланган. Жиноятчилар дилерлар ва наркоманларга 100 килограмм метамфетамин сотишга улгурган.
Маълумот учун, Хитойда ўлим жазоси берилиши учун гумонланувчидан 50 грамм наркотик топилиши кифоя.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)