Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШнинг сайланган президенти ва Тайвань президенти ўртасидаги мулоқот икки давлат ўртасидаги муносабатларга зиён етказмаслигига умид қилмоқда. Бу ҳақда «РБК» маълум қилди.
Вазирга кўра, Трамп ва Цай Инвэнь ўртасидаги телефон орқали мулоқот «бор-йўғи кичик муғомбирлик» бўлган.
«‘Ягона Хитой’ сиёсати Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг тамал тоши ҳисобланади. Биз мазкур пойдеворга шикаст етмаслигига умид қиламиз», — дея таъкидлади Ван И.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)