Ироқнинг Мосул шаҳрида 3 декабрь, шанба куни юз берган портлаш оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, миналаштирилган транспорт воситаси шаҳарнинг шарқий қисмидаги Ал-Қадисия даҳасида ҳаракатга келтирилган.
БМТнинг Ироққа кўмак бериш миссияси (UNAMI) ноябрь ойининг ўзида мамлакатда терактлар, зўравонлик ва қуролли можаролар туфайли 2,8 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлгани, 1,38 мингдан ошиқ киши яраланганини билдирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)