Бразилия ва Аргентина терма жамоаларининг яқин ўтмишдаги юлдуз футболчилари ҳисобланган Роналдиньо ҳамда Хуан Рамон Рикельме «Шапекоэнсе» клуби сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
«Шапекоэнсе»ни қатор расмий ўйинлар кутиб турибди. Айни вақтда Жанубий Америка қитъасининг бир қатор етакчи клублари ўз футболчиларини «Шапекоэнсе»да тўп суриш учун жўнатишга тайёр турибди.
Роналдиньо 36 ёшга қадам қўйган бўлиб, 2015 йилги мавсум Бразилиянинг «Флуминенсе» клуби сафига қўшилган ва 7 та учрашувда майдонга тушганди. 38 ёшли Рикельменинг сўнгги клуби «Архентинос Хуниорс» бўлган.
Изоҳ (0)