2 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандовни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон–АҚШ муносабатлари доирасида Ўзбекистон ҳамда АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси ўртасида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)