Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Press-Club Elections.uz-2016 («Saylov.uz-2016» пресс-клуби)нинг навбатдаги сессияси ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари Раҳимжон Ҳакимов, Шуҳрат Ёқубов ҳамда Санжар Ҳамидуллаев журналистлар, парламентарийлар, сиёсий партиялар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан сайлов жараёни бўйича ўз ваколатлари доирасида маълумот бериб ўтди.

Учрашувда сайлов кампанияси қонунчилик талабларига риоя этилган ҳолда ўтаётгани, хусусан, Президентликка номзодларга ўз сайловолди дастурларини кенг жамоатчиликка етказиш, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш бўйича тенг шароитлар яратиб берилгани ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил этилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Журналистлар томонидан сайловнинг ташкилий томонлари бўйича берилган саволларга жавоб берар экан, меҳмонлар сайлов жараёнида соғлом рақобат энг муҳим омиллардан бири эканлиги, дайлов кампанияси давомида барча партиялардан кўрсатилган номзодларга бир хил шарт-шароит таъминлаб берилгани, бу жараён мониторинг қилиб борилаётгани, бунга нафақат миллий, балки хорижий кузатувчи ва экспертлар ҳам жалб этилгани энг юқори демократик талабларга мувофиқ келиши таъкидланди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда Cobalt юк машинасига урилиши оқибатида 4 киши вафот этди
Маҳаллий
Жиззахда севган қизининг яланғоч суратларини Telegram’да тарқатмаслик учун 800 доллар сўраган йигит ушланди
Шоу-бизнес
Том Ҳолланд актёрлик ишида танаффус эълон қилди