Ўзбекистонда 1 декабрь куни кундузи ва 2 декабрга ўтар кечаси ёғингарчилик кузатилмади. «Ўзгидромет» ахборотига кўра, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида туман тушиши қайд этилган.
1 декабрь куни кундузи Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида ҳаво ҳароратининг энг юқори даражаси қуйидагича бўлди: Андижонда +8 даража, Наманганда +9 даража, Нукус, Фарғонада +10 даража, Гулистонда +13 даража, Урганчда +15 даража, Навоийда +17 даража, Тошкент, Жиззахда +18 даража, Самарқандда +19 даража, Термизда +20 даража, Бухоро +22 даража, Қаршида +24 даража илиқ.
2 декабрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида ҳаво ҳароратининг энг паст даражаси шундай бўлди: Нукус, Жиззах, Наманганда -3 даража совуқ, Урганч, Андижон, Фарғонада -2 даража совуқ, Гулистон, Термизда +2 даража, Тошкентда +5 даража, Бухоро, Навоий, Самарқандда +6 даража, Қаршида +8 даража илиқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)