Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
«3—4 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор», — дейилади марказ ахборотида.
Маълумот учун, сўнгги бир неча кундан бери Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилмоқда. Хусусан, 1 декабрь куни Қарши шаҳрида ҳаво ҳарорати +24 даражагача кўтарилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)