Марҳум Таиланд қироли Пхумипон Адульядетнинг (Рама IX) ягона меросхўри ва валиаҳди Маха Вачиралонгкорн 1 декабрь куни Таиланд ҳукмдори бўлиш таклифини қабул қилди ва тахтга чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Таиланд телевидениесида намойиш этилган аудиенция чоғида парламент раиси Помпет Вичитчончай валиаҳдга тахтга чиқиш таклифини берди унинг розилигини олди. Шу тариқа, ҳукумат ва парламент томонидан расман 29 ноябрь куни бошланган валиаҳдни тахтга чиқариш жараёни якунига етди.
Саройдаги учрашувда, шунингдек, бош вазир Прают Чан-Оча, мамлакатнинг муваққат раҳбари Прем Тинсуланон ва Олий суд раиси иштирок этди.
Янги қирол тахтга чиққанидан сўнг Рама Х Маха Вачиралонгкорн Бодинтхаратхеппхаяварангкун номини олди. У отасининг вафотидан 50 кун ўтиб тахтни эгаллади.
Изоҳ (0)