• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Шу кунгача яшай олишимни билардим». Кубалик дастурчининг Фидель Кастро вафоти ҳақидаги монологи

    25 ноябрь куни Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро вафот этди. У қарийб ярим аср давомида — 1959 йилдан 2008 йилга қадар оролга етакчилик қилган ва, сўнгги йилларда омма олдида деярли кўринмай қолган бўлса-да, абадий яшайдигандек эди, гўё. Фиделнинг укаси — Рауль Кастро ҳукмронлиги даврида Куба аста-секинлик билан ислоҳотларни бошлади: иқтисодиётни очди, маҳаллий аҳолига кўп бўлмаса-да пул ишлаш имконини берди, АҚШ билан муносабатларни қайта тиклади. Meduza нашри Кубанинг Матансас шаҳрида истиқомат қилувчи дастурчидан Фиделнинг ўлими муносабати билан кубаликлар нималарни ҳис қилаётгани ҳақида сўзлаб беришни сўради.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Рауль Санчес Перес 50 ёшда. У Куба шарқида, Олгини шаҳрида туғилган, олий таълимни ҳозирги Санкт-Петербург давлат электротехника университетида олган. Совет олийгоҳини битиргач, Кубанинг Матансас шаҳрида жойлашган Камило Сьенфуэгос номидаги университетда дарс берган. Ҳозирда сайёҳлик компаниясида дастурчи бўлиб ишлайди. Рауль Санчес Переснинг турмуш ўртоғи ва икки қизи бор (бири АҚШда яшайди). У «эркин мамлакатда яшашга улгураман», деб умид қилади.

    Ҳозир, албатта, кўпчилик ўзини йўқотиб қўйган: қарийб ярим асрдан бери мамлакатимизда асосий инсон ҳисобланган Фидель Кастро вафот этди. Ваҳоланки, бу кутилган ҳол эди, Фиделнинг ўлимига ҳамма тайёргарлик кўрган, охир-оқибат, 90 ёшда эртанги кунга нисбатан умидлар ҳам унчалик кўп бўлмайди. Таъкидлаш жоиз, Фиделнинг ўзи ҳам мамлакатни унинг кетишига тайёрлаш йўлида кўп иш қилди, бунинг учун унга раҳмат.

    Очиғини айтаман, кубаликлар Фиделни жуда севишарди. Ҳозир унинг ўлими сабаб қўрқувга тушаётганлар ҳам, ҳозир унинг ўлими туфайли умидвор бўлаётганлар ҳам — ҳамма. Бироқ айни вазиятда барча учун умумий бир ҳолат бор — бу ноаниқлик. Қандайдир улкан кўҳна давр тугади ва лаҳза ўтмай янгиси бошланиб кетадигандек. Лекин мен тезкор ва кескин ўзгаришлар юз беришига умид қилмаган бўлардим. Тўғриси, биз (Кубанинг ҳозирги етакчиси, Фиделнинг укаси) Рауль Кастро катта ўзгаришлар қилишини кутгандик. Бироқ ўзгаришлар бўлгани йўқ. Энди бўлса, Фидель ўлганидан сўнг, Рауль Кастро келаси йили ўз лавозимини тарк этишини айтяпти. Мамлакатнинг янги раҳбарини аниқлаш бўйича сайлов ўтказишга ваъда беряпти. Бу сайлов бизнинг одатдаги сайловларимиздан кўра эркинроқ бўлишини айтяпти. Ўзгаришларни айнан шундан сўнг кутиш керак.

    Умидимиз нима? Тадбиркорлик, савдо эркинлиги берилишига, шахсан одамлар учун катта эркинлик берилишига, хусусий бизнес ривожланишига умид қиляпмиз. Энг кўп оддий одамнинг ҳаёт даражаси ўсишидан умидвормиз. Ҳозирча эса биз жуда ва жуда бечораҳол умр кечиряпмиз.

    Ҳа, бизда таълим бепул, бироқ ўқитувчилар етишмайди, чунки уларга тўлагани маош йўқ. Ҳа, бизда тиббий хизматлар бепул ва, таъкидлаш жоиз, сифати ҳам ёмон эмас — бироқ шифокорлар етишмайди, чунки уларга маош тўлаш учун давлатда ҳеч нарса йўқ. Бундан ташқари, бизда беморлар учун зарур дориларни фақат давлат етказиб беришга ҳақли. Ҳозир вазият шундайки, давлатда мана шу дориларни ишлаб чиқариш учун ресурс йўқ. Дориларни сотиб олиш эса мумкин эмас! Улар дорихоналарда сотилмайди. Кимнингдир пули бўлса-да, дорига келганда пул ҳам ёрдам бермайди. Одатда бизда ҳеч кимда пул бўлмайди.

    Менга омад кулиб боққан, албатта. Маошим — ойига 150 АҚШ доллари. Аёлимники бироз кўпроқ. Фарзандларимиз катта бўлиб қолган. Бир қизим ҳатто АҚШда яшайди! У ерда қариндошларимиз бор, бизга жуда ёрдам беришяпти. АҚШда қариндошларимиз борлиги учун Кубада ҳеч ким ва ҳеч қачон бизга тазйиқ ўтказмаган, қизимнинг АҚШга кетишида ҳам ҳеч бир муаммо бўлмаган.

    Очиғини айтсам, сўнгги 20—25 йилдан бери дўстларим, танишларим, қариндошларим — яқинларимдан бирортаси сиёсий қарашлари учун таъқиб қилингани, қамоққа ташлангани ёки ишидан айрилганига доир бирорта воқеани эслай олмайман. Қатағонлар билан боғлиқ ҳеч қандай шахсий тажрибам ҳам йўқ. Қандайдир таъқиблар ва ҳатто судлар бўлгани ҳақида интернетда ўқиб қоламан, бироқ, яна такрорлайман, шахсан ўзим тўқнаш келмаганман. Умуман олганда, менинг тушунишим бўйича, сўнгги йилларда давлатнинг нуқтаи назари шундай бўлиб қолган: нимадир ёқмаяптими, марҳамат, кетишингиз мумкин. Ҳақиқатан ҳам, кўпчилик хорижга жўнаб кетяпти. Асосан, АҚШга.

    Эшитишимча, Россияда Фидель Кастро ҳақида гапирганда, уни кўпинча Сталин билан қиёслашар экан. Бу нотўғри. Мен уни кўпроқ Ленинга қиёслаган бўлардим. Романтик, инқилобий маънода. Ўйлашимча, бошқа кубаликлар ҳам Фиделга худди шундай муносабатда. Ўтган йиллар давомида биз яшаган тузумни, балки, енгил социалистик диктатура, деб атаса бўлар.

    Мана, бу тузум ҳам поёнига етди. Расмий хабарларда 4 декабргача мамлакатда мотам бўлиши айтиляпти, байроқлар тушириб қўйилган. Кўплаб одамлар Фидель Кастро билан видолашишга боради. Мен, эҳтимол, бормайман.

    Фиделни Сантьяго-де-Кубага, у ҳарбий-инқилобий қаҳрамонликлар кўрсатган шаҳарда дафн этишади. Бизнинг миллий қаҳрамонимиз Хосе Марти ҳам шу шаҳарга дафн этилган.

    Фидель Кастрони дафн этишлари билан, қандайдир бошқача, янги — Фиделсиз ҳаёт бошланади. Мен айнан шу кунгача яшай олишимни билардим. Ёшим 50 да, ҳали ёшман, шундай экан, ўзгаришларни-да кўришга улгураман, деб умид қиламан.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    01.12.2016, 20:45   Изоҳ (0)   9619
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алмазбек Атамбаев: Россия ҳарбий базаси шартнома муддати тугаганидан сўнг Қирғизистон ҳудудини тарк этиши зарур

    01.12.2016, 18:00

    Эрдўғон Путин билан суҳбатда Туркиянинг Сурияда ўтказаётган ҳарбий операцияси мақсади ҳақидаги баёнотига изоҳ берди

    01.12.2016, 17:39

    Украина отишмалар ҳудудини Россия чегарасидан нарига сурди

    01.12.2016, 17:13

    АҚШлик сенатор ФҚБга бутун дунё бўйлаб компьютерларга бузиб кириш имконини берувчи тузатиш қабул қилинишига тўсқинлик қила олмади

    01.12.2016, 15:13

    Конюхов ҳаво шарида баландлик рекордини ўрнатмоқчи

    01.12.2016, 14:07

    Brent нефти нархи баррелига 52,41 долларгача ошди

    01.12.2016, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50

    Наманганда 82 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.