«Фуқаро ҳаво кемалари парвозлари учун хавфли ҳудудлар чегаралари ғарбга, Россия Федерацияси чегарасидан нарига сурилди», — дея маълум қилди «Росавиация» вакили.
Ўз навбатида, Россия мудофаа вазирлиги Украинанинг Қримдаги ҳарбий машғулотлари чоғида жавоб чоралари ҳақида билдиришнома жойлади. Билдиришнома матнида айтилишича, 1—2 декабрга белгиланган ҳарбий машғулотлар доирасида Симферополь ва Одесса парвоз ахбороти ҳудудида аниқланган ракеталар Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши тизимлари томонидан уриб туширилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)