Сейсмологлар Камчаткада 5,1 магнитудали ер силкинишини қайд этди. Бу ҳақда 1 декабрь, пайшанба куни Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати Камчатка филиали маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Сейсмик ҳодиса 1 декабрь, пайшанба куни маҳаллий вақт бўйича кечки пайт юз берди. Унинг эпимаркази 109 километр чуқурликда жойлашиб, энергетик даражаси 11,7 ни ташкил этди», — дейилади хабарда.
ФВВнинг Камчатка ўлкаси бўйича бошқармаси, ўз навбатида, зилзила эпимаркази Елизовский тумани ҳудудида жойлашганлигини маълум қилган. Энг яқин аҳоли пункти — Термалний қишлоғи эпимарказдан 78 километр масофада жойлашган. Мазкур ҳудуд аҳолиси зилзилани сезмаган.
Изоҳ (0)