28–30 ноябрь кунлари Ўзбекистон вакиллари Будапештда бўлиб ўтган иккинчи сув саммитида иштирок этди. Сафар доирасида делегация БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Учрашув давомида БМТ Европа иқтисодий комиссияси трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўллардан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш бўйича 1992 йилги конвенция доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон томони ижрочи котибга мамлакатнинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасидаги раислиги йилларида (2013–2016) эришилган натижалар ҳақида ахборот берди.
Изоҳ (0)