Учувчиларнинг иш ташлаши Lufthansa авиакомпаниясига кунига тахминан 15 миллион еврога тушмоқда. Шу тариқа ўтган ҳафтада бошланган норозилик акциялари концернга 75 миллион евро зарар келтиришга улгурди. Бу ҳақда Bild газетаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Lufthansa чоршанба кунига режалаштирилган 890 рейсни бекор қилишга мажбур бўлди. Бундан 98 мингга яқин йўловчи жабр кўради. Жами 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари 1,7 минг атрофидаги рейс бекор қилиниши билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)