Саудия Арабистони ҳукумати инвестицияларни диверсификация қилиш мақсадида мамлакатнинг Public Investment Fund (PIF) фаровонлик фондига 100 миллиард риёл (салкам 27 миллиард доллар) ўтказиб беради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Олдинроқ Саудия Арабистони расмийлари PIF’ни асосан ички мақсадларга мўлжалланган жамғармадан 2 триллион доллар активга эга глобал давлат фондига айлантириш режасини эълон қилганди.
Шундан сўнг PIF Uber такси хизматига 3,5 миллиард доллар киритди. SoftBank Group (Япония) томонидан тузилаётган технологик фондга 45 миллиард долларгача йўналтириш ваъда қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)