Футбол бўйича Англия Лига Кубоги мусобақасида ярим финалга йўл олган икки жамоа номига ойдинлик киритилди.
Нимчорак финалда Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйган «Ливерпуль» футболчилари, бу сафар «Лидс»га имконият қолдирмади — 2:0. Дивок Ориги ҳамда Бен Вудберн томонидан урилган голлар Юрген Клопп жамоасини ярим финалга олиб чиқди.
Қайд этиш керак, «Лидс» дарвозасига иккинчи голни урган уэльслик Бен Вудберн 1999 йилда таваллуд топган бўлиб, эндигина 17 ёшга қадам қўйган. Шу куни Клопп асосан захира футболчилари хизматидан фойдаланди.
Чорак финалнинг иккинчи ўйинида «Халл Сити» ва «Ньюкасл» тўқнаш келди. Учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 98-дақиқада Рафаэль Бенитес бошчилик қилаётган «Ньюкасл» ҳисобда олдинга ўтиб олган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб мувозанат тикланди. Пенальтилар сериясида омад «Халл» футболчиларига кулиб боқди — 3:1.
Бугун — 30 ноябрь куни чорак финалнинг яна икки учрашуви бўлиб ўтади. Жозе Моуриньо бошчилик қилаётган «Манчестер Юнайтед» Лондоннинг «Вест Ҳэм» клубига қарши саф тортади. Қайд этиш керак, мазкур жамоаларнинг Премьер-Лига сўнгги туридаги ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Чорак финалнинг сўнгги жуфтлигини «Арсенал» ҳамда «Саутгемптон» ташкил қилган.
Англия Лига Кубоги Чорак финал 29 ноябрь, сешанба
«Ливерпуль» — «Лидс» 2:0
Голлар: Дивок Ориги, 76 (1:0). Бен Вудберн, 81 (2:0).«Халл Сити» — «Ньюкасл» 1:1 пен — 3:1
Голлар: Диаме, 98 (0:1). Снодграсс, 99 (1:1).30 ноябрь, чоршанба«Манчестер Юнайтед» — «Вест Ҳэм»«Арсенал» — «Саутгемптон»
Изоҳ (0)