Ўзбекистонлик бодибилдингчилар Таиланднинг Паттая шаҳрида бўлиб ўтадиган бодибилдинг ва фитнесс чемпионатига йўл олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар бодибилдинг ва фитнесс федерацияси президенти Ҳабибулла Низомов журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилган.
«Таиланддаги чемпионатга йўл олдик. Ташкилот вице-президенти Темур Собиров бошчилигида 25 нафар бодибилдингчи унда иштирок этади. Айтиш керакки, Жаҳон Чемпионатига бориш учун бизга барча шароит яратиб берилган», — деб айтиб ўтди Ҳабибулла Низомов.
«Бундан ташқари ‘Olimpion nutrition’ ҳомий сифатида катта ёрдам берди. Натижада 80 га яқин мамлакатдан ташриф буюрадиган спортчилар билан мусобақалашиш имкониятини қўлга киритдик. Бизга бўлган эътибор учун ҳам чемпион бўлиб келишга бел боғлаганмиз», — деб фикр якунланди.
Паттаядаги турнир 5 декабрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)