«Барселона» жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Испания чемпионати доирасида «Реал Сосьедад»га қарши меҳмонда кечадиган учрашув арафасида аварияга учради. Бу ҳақда, «Sport.es»га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа 27 ноябрь эрталабки соатларида рўй берди. Футболчи аэропортга йўл олган эди, у ердан эса Сан-Себастьянга учиб кетиши лозим эди. «Барселона» ходимлари ЙТҲ жойига етиб келиб, Неймар аэропортга етиб боришига кўмаклашди.
Футболчи жароҳат олмагани маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)