Япониянинг Mitsubishi Motors корпорацияси Хитойдан Pajero моделига мансуб 2007—2009 йилларда чиқарилган 3804 автомобилни хавфсизлик ёстиқчасидаги муаммолар туфайли қайтариб олади. Бу ҳақда Хитой сифат, текширув ва карантин бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Хавфсизлик ёстиқчасидаги пиропатрон нуқсони ҳайдовчи ва йўловчиларни ишлаб кетган чоғи шикастлаши мумкин», — дейилади муассаса хабарида.Қайтариб олиш дастури келгуси йил 16 мартидан бошланади. Корпорация нуқсонни ўз ҳисобидан бартараф этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)