Тошкент вилоятининг Йик-ота қўрғони яқинида Cobalt автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Ҳодиса 13 ноябрь, якшанба куни 15:30 атрофида юз берган. Авария айнан қандай юз бергани, Cobalt қандай қилиб носоз аҳволга келгани ҳақида аниқ ахборот йўқ.
Автомобиль ичида бўлганларнинг омон қолгани ҳақида ҳам аниқ ахборот йўқ. Фотохабар муаллифи ҳайдовчи тирик қолгани ҳақида ёзган, бироқ ҳодиса гувоҳларидан бири охир-оқибат ҳайдовчининг жони узилганини ёзиб ўтган.
Мазкур ҳодиса юзасидан тегишли органлар ҳозирча расмий баёнот берган эмас.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)