Американинг креатив роликлари билан машҳур бўлган OK Go мусиқий гуруҳи 4,2 сониялик клип ишлади, деб ёзади TJournal. У кейин бутун қўшиқ давомийлигига мослаб «чўзилди».
The One Moment («Бир лаҳза») номли трек учун жамоа «Матрица» фильмидаги машҳур саҳна услубида суратга олинган роликни тайёрлади. Аммо кўп сонли камералар ўрнига, мусиқачилар ўзи биттагина бўлса ҳам, тезкор ҳаракат қилиб, тезлаштирилган режимда суратга оладиган камерадан фойдаланди.
Мусиқачилар айтишича, улар тайёргарликка энг кўп вақт сарфлаган. 4,2 сония ичида экранда 325 та турли воқеа содир бўлади, уларни томошабинлар роликнинг секинлаштирилган версиясида кўриши мумкин.
Видео шунчаки клип бўлиб қолмай, Morton Salt тузи брендининг рекламаси ҳамдир.
Изоҳ (0)