АҚШ Федерал қидирув бюроси ходимлари шу йилнинг сентябрида самолёт бортида асранди ўғли Мэддокс билан жанжал чоғида унга шафқатсиз муносабатда бўлганликда гумон қилинган Голливуд юлдузи Брэд Питтга нисбатан текширувни тўхтатди, деб ёзади «ТАСС» TMZ’га таяниб.
Унинг манбаларига кўра, ФҚБ актёр ўғлига нисбатан шафқатсизлик қўллагани борасида ҳеч қандай далил топа олмаган. Питтга ҳеч қандай айблов қўйилмади. Шунга ўхшаш хулосага Американинг Лос-Анжелес шаҳри Оилалар ва болалар ишлари бўйича бошқармаси ходимлари ҳам келган эди. Улар мустақил тарзда текширув олиб борган.
TMZ таъкидлашича, ҳукуматнинг бундай қарори Питтга унинг олти фарзанди устидан Жоли билан тенг ҳуқуқда васийлик қилишга эришиш нияти борасида устунлик беради. Айни пайтда улар онаси билан бирга яшамоқда, ота эса улар билан баъзан кўришиб туриш ҳуқуқига эга. Питт болалари у билан бирга яшай олишини истайди.
Изоҳ (0)