Netflix канали ўзининг YouTube каналида АҚШнинг 44-президенти Барак Обаманинг ёшлиги ҳақида ҳикоя қилувчи «Барри» фильмининг илк трейлерини жойлади.
Фильмда 1981 йилнинг кузида бўлиб ўтган воқеалар акс этади, ўшанда 20 ёшли Обама Нью-Йоркка келиб, Колумбия университетида ўқишини бошлаган эди.
Картина премьераси 16 декабрга белгиланган. Бош ролни Жейсон Митчелл ижро этган. Фильмда, шунингдек, Эшли Жадд, Аня Тейлор-Жой, Женна Элфман ва Лайнас Роуч қатнашган. Картинага Викрам Ганди режиссёрлик қилган.
Изоҳ (0)