Олимлар Меркурийнинг шимолий ярим куррасида 1000 километрга чўзилган «Буюк текислик»ни аниқлади. Водий Рембрандт ҳавзасида жойлашган, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
NASA’нинг маълум қилишича, водий кенглиги 400 километрга, чуқурлиги эса уч километрга етади, бу эса АҚШдаги машҳур Буюк каньондан бир неча марта каттадир.
Тадқиқотларнинг фикрича, даранинг ҳосил бўлиши Меркурий ядросининг секинлик билан совуши ва сиқилиши билан боғлиқдир, негаки бу жараёнлар сайёранинг юқори қатламларида ҳаракат келтириб чиқарган. Бунинг натижасида сайёранинг айрим ҳудудлари кўтарилган, айримлари эса, аксинча, пасайган.
Изоҳ (0)