Хитойнинг бортида икки космонавт бўлган Шэньчжоу-11 коинот кемаси туширилувчи капсуласи 18 ноябрь, жума куни ички Мўғулистон автоном туманида қўнди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Космонавтлар кема бортида ва «Тянгун-2» орбитал лабораториясида Хитой учун рекорд даражада — 33 кун вақт ўтказди.
Кема 17 октябрда парвоз қилди. Орадан икки кун ўтиб коинот лабораторияси билан туташтирилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)