Россия иқтисодий ривожланиш вазири, порахўрликда айбланиб ҳибсга олинган Алексей Улюкаев унга чеклаш чораси сифатида четга чиқишни тақиқлашни сўради, негаки у 84 ва 85 ёшли ота-онасига ғамхўрлик қилиши лозим. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Лекин суднинг ҳар қандай қарорини қабул қиламан», — қўшимча қилди у.
Улюкаев, шунингдек, тергов билан максимал даражада ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди.
«Молиявий йил охирламоқда. Шу боис Улюкаевни озодликда қолдириш мантиқан тўғри бўларди», — деди унинг адвокати Тимофей Гриднёв.
Бир муддат илгари Россия президенти Владимир Путин Улюкаевни вазирлик лавозимидан озод қилгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)