2 миллион доллар пора билан ҳибсга олинган Россия иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаевга 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Россия Тергов қўмитаси вакили Светлана Петренкога кўра, Улюкаевга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 290-моддаси, 6-банди («Ўта йирик миқдорда пора олиш») билан жиноий иш қўзғатилган.
Мазкур модда билан пора миқдорининг 80 дан 100 баробаригача жарима ва 15 йилгача маълум лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилиши ёки 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш ва пора миқдорининг 70 баробаригача жарима ( ёки бусиз ) жазолари кўзда тутилган.
Тергов қўмитаси вакили тергов судда вазирга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланишига эришишига аниқлик киритмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)