Ўзбекистон президентлигига номзодлар сайловолди ташвиқоти доирасида 15 ноябрь куни мамлакат ҳудудларида сайловчилар билан учрашувларни давом эттиради, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
«Миллий тикланиш» Ўзбекистон демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуратов Қашқадарёдаги сайловчилар билан учрашади (учрашув иштирокчилари тадбирдан бир кун олдин рўйхатга олинади).
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида учрашув ўтказади.
Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмонов Навоий вилоятида сайловчилар билан учрашади. Учрашув Кармана туманида бўлиб ўтади.
«Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Наримон Умаров Жиззах вилоятидаги сайловчилар билан учрашади.
Изоҳ (0)