14 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкент шаҳар ЙҲХББ: Автомобильларга чиройли рақамлар сотувга чиқарилиши ҳақидаги овозалар ҳақиқатга тўғри келмайди. Энг қиммат рақамлар қарийб 30 миллион сўмдан сотилиши хабар қилинган эди.
2. Юлдуз Орипова отаси Абдулла Орипов нега Қашқадарёга эмас, Тошкентга дафн этилганига изоҳ берди. Абдулла Орипов 5 ноябрь куни вафот этди, 10 ноябрь куни «Чиғатой» қабристонига дафн этилди.
3. Ravon R2 Россияда октябрь ойида энг кўп сотилган кичик литражли автомобиль бўлди. Рўйхатдан Matiz ҳам ўрин олган.
4. Урганч шаҳрида байрам кунлари ҳомиладор аёллар ва ногиронларга бепул такси хизмати кўрсатилмоқда. «Бу ташаббус корхона раҳбарияти ва ҳайдовчиларнинг ўзларидан чиққан».
5. Бабаян кореяликларнинг хавфли футболчиларини айтишдан бош тортди, Сергеев уларга қарши қандай ўйнашни аниқлаб олди. Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги ЖЧ—2018 саралаш учрашуви 15 ноябрь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)