Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссия собиқ аъзоси Ю Ён Хани ўз адвокати этиб тайинлади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Корея Республикаси прокуратураси мамлакатнинг амалдаги президенти Пак Кин Хени унга яқин доирадагиларнинг коррупция ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳақидаги ишни текшириш доирасида сўроқ қилиши мумкинлиги хабар берилган эди.
Пак Кин Хе 16 ноябрь, чоршанба куни сўроқ қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ Пак Кин Хе дугонасининг иши бўйича тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтган эди.
Изоҳ (0)