АҚШ доллари 14 ноябрь, душанба куни қаторасига тўртинчи сессия қимматлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Доллар индекси Дональд Трампнинг АҚШ президенти лавозимидаги сиёсати инфляцияни кучайтириши, Федерал захира тизими (ФЗТ) фоиз ставкалари ошишини тезлатиши кутилаётгани сабабли жорий йил февралидан бери энг юқори даражага чиқди.
ФЗТ фоиз ставкалари 2016 йил охиригача оширилиши эҳтимоли президентлик сайловларидан аввалги 76 фоиздан 84 фоизгача кўтарилгани билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)