Перу собиқ президенти Ольянта Умала пул ювиш ҳақидаги иш бўйича гумонланувчи сифатида сўроққа чақирилади, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Бўлажак сўроқнинг санаси маълум эмас. Аввалроқ собиқ давлат раҳбари терговчиларга гувоҳ сифатида кўрсатмалар берган эди.
Прокурор Херман Хуарес Аточе эса Перунинг ҳуқуқ-тартибот органлари Умалага пул ювиш ҳақидаги айбловни илгари суриш учун етарлича далилларга эга эканлигини айтди.
Аввалроқ Перу прокуратураси сайловолди кампанияси доирасида маблағдан ноқонуний фойдаланишда гумон қилинаётган мамлакатнинг собиқ президенти Ольянта Умалага нисбатан текширув бошлаган эди.
Перу собиқ раҳбарининг президентлик лавозимидаги 5 йиллик муддати шу йил июль ойида якунига етди. У ҳозирда ҳам олий давлат лавозимидаги фаолияти бўйича президентлик дахлсизлигига эга.
2015 йил сентябрида Перу прокуратураси Умаланинг турмуш ўртоғи Надин Эредиани молиявий фирибгарликлар бўйича тергов олиб борилаётган шахслар рўйхатига киритди. Собиқ биринчи хоним ўзи томонидан бошқариладиган Перу миллий партиясини ноқонуний молиялаштиришга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)