Покистоннинг Белужистон вилоятида, ҳазрат Бобо Шоҳ Нуроний масжидининг ички ҳовлисида портлаш рўй берди. Бу ҳақда Daily Pakistan манбаларига таяниб, «Вести.ru» хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, 100 киши жароҳат олди. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ва портлаш сабаби маълум қилинмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)