Россиялик иккинчи жаҳон уруши фахрийси Виктор Зуев ўзи тўплаган 1,9 миллион рубль атрофидаги маблағни Владимирдаги туғуруқхоналар ва болалар уйига хайрия қилди. Васият ҳақида унинг ўлимидан уч йил ўтиб маълум бўлди: фахрий яшаган уйнинг янги эгаси ҳужжатни тасодифан топиб олди. Бу ҳақда Владимир вилояти соғлиқни сақлаш департаменти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Виктор Зуев 2013 йилда, 90 ёшида қазо қилганди, бироқ унинг олижаноб иши ҳақида энди хабардор бўлдик. Фахрий аввал яшаган квартиранинг янги бекаси васиятни тасодифан топиб олди ва бу ҳақда шифокорларга маълум қилди», — дея аниқлик киритди матбуот хизмати.
Банк мазкур мерос ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Ушбу суммадан вилоят перинатал марказига 1,1 миллион, Владимирдаги 2-туғуруқхонага 704 минг, шаҳардаги болалар уйига 171 минг рубль тегди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)