Дугонаси сабабли танқид остида қолган Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе истеъфосини талаб қилиб 12 ноябрь, сешанба куни 10 минглаб одам Сеулнинг марказий майдонига йиғилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция намойишда 170 минг киши иштирок этишини кутмоқда. Ташкилотчилар эса миллионга яқин фуқарони тўплашлари мумкинлигини даъво қилмоқда. Акция ўтказиладиган жойни 25 минг полициячи қўриқламоқда.
Намойишда мамлакат касаба уюшмалари, талабалар ташкилотлари, мухолифатдаги партиялар аъзолари, келгуси президентлик сайловларининг эҳтимолий номзодлари, жумладан, Сеул мэри Пак Вон Сун қатнашмоқда. Ҳозирча митинг тинч ўтмоқда, иштирокчилар сафи эса кенгайиб бормоқда.
Жанубий Корея президентини қўллаб-қувватлаш даражаси рекорд даражадаги паст кўрсаткич — 5 фоизга тушиб қолди. Фуқароларнинг 90 фоизи унинг фаолиятидан норози эканлиги билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)