Корея Республикаси прокуратураси мамлакатнинг амалдаги президенти Пак Кин Хени унга яқин доирадагиларнинг коррупция ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳақидаги ишни текшириш доирасида сўроқ қилиши мумкин. Бу Корея Республикаси тарихида биринчи шундай ҳолат бўлади, деб ёзади «ТАСС» «Рёнхап» агентлигига таяниб.
«Президент шу ҳафта охирида сўроқ қилиниши мумкин. Аммо уни кейинга қолдиришга тўғри келиши ҳам мумкин. У ҳолда сўроқ Чхве Сун Силга қарши айбловлар эълон қилинганидан кейин ўтказилади», — дейишди прокуратурадагилар.
Аввалроқ Пак Кин Хе дугонасининг иши бўйича тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтган эди.
«Рёнхап» таъкидлашича, Жанубий Корея конституциясига мувофиқ, президентга қарши жиноят иши қўзғатилиши мумкин эмас, бироқ баъзи экспертлар коррупцияга қарши тергов доирасидаги сўроқ тамоман мақбул эканлигини айтишга улгурди.
Изоҳ (0)