Хитойнинг онлайн савдо бўйича Alibaba Group Holdings компанияси Хитойда 11 ноябрь куни нишонланадиган «Бўйдоқлар куни»да савдо ҳажми бўйича янги рекорд ўрнатди, деб ёзади «Интерфакс». 24 соатли чегирмали савдо чоғида 121 миллиард юан (18 миллиард доллар)лик маҳсулотлар сотилди.
Ўтган йили савдо 60 фоизга ўсиб, 91,2 миллиард юанни ташкил қилган эди. Бу йил эса ўсиш 32 фоизга тенг бўлди.
Компания президенти Майк Эванс келажакда компания шу куни АҚШ, Евроиттифоқ ва Японияда ҳам чегирмали савдоларни ташкил қилиши мумкинлигини айтди.
Бу йилги савдоларда асосан Apple, Nike, New Balance, Adidas ва Ugg каби чет эл брендлари етакчилик қилди. Бу сафар воқеага қизиқишни яна ошириш учун, компания чегирмали савдо очилишига актриса Скарлетт Йоханссон, футболчилар Дэвид Бекхэм ва Томас Мюллер, баскетболчи Коби Брайант ва One Republic рок-гуруҳини таклиф этди.
«Бўйдоқлар куни» замонавий байрам бўлиб, Хитойда илк бор 2011 йилда нишонланган. Рақамлар сеҳрига ишонувчи хитойликлар фикрича, 11 рақами ёлғиз эркак ва аёлларни эслатар экан.
Изоҳ (0)