Калифорния штатининг Оушенсайд шаҳри ғазначиси лавозимига сайловда бир ойдан кўпроқ вақт олдин вафот этган номзод ғолиб чиқди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Huffington Post ёзишича, 61 ёшли Гэри Эрнст 23 сентябрдаёқ оламдан ўтган, аммо сайлов варақалари унгача босилиб чиққан эди. Унинг рақиби Надин Скоттнинг сайловчиларни ҳодиса ҳақида огоҳлантириш бўйича «доимий уринишлари»га қарамай, овозлар ҳисоблаб чиқилгач, Эрнст ундан 6 фоизга ўзиб кетди.
Шаҳар кенгаши вакилларидан бирининг сўзларига кўра, Эрнстнинг ўрнини Скотт эмас, бошқа биров эгаллаши керак, чунки марҳум Эрнстнинг малакаси «барибир уникидан юқорироқ».
Энди шаҳар ҳукумати кимнидир бу лавозимга тайинлашига ёки 500 минг долларлик яна бир сайлов кампаниясини ўтказиши керак бўлади.
Изоҳ (0)